Ўзбекистонда 59 яшар фуқаро коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. Жами вафот этганлар 28 нафарга етди. 

Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. жорий йил 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахт Тошкентдаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган. 
 
Унга “Юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак  етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония” ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда шу куни коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.
 
Бемор (эркак киши) охирги 7 йил давомида юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги  ташхиси билан даволаниб юрган. Доимий гемодиализ муолажасини олиб турган. 

Жорий йил 2 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг