Ўзбекистонда 5 кунлик кўчки хавфи эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди. 

Қайд этилишича, бугун, 9 январдан 13 январь қадар Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинади.  

“Эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, 1050 қисқа рақамга мурожаат этишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча ФВВ 8 январь соат 08:00 дан 9 январь 08:00 га қадар кўчки хавфини эълон қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қор кўчкиси ФВВ

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг