Ўзбекистонда 2021 йилда неча киши коронавирусга чалиниб, қанча одам соғайгани маълум бўлди

Жамият

image

2021 йил давомида Ўзбекистонда 28 минг нафар фуқарода коронавирус тасдиқланди ва 25 774 нафар киши коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Статистикага кўра, 2021 йилнинг 1 январигача 77 182 нафар фуқаро коронавирус билан касалланган бўлса, 17 июнь ҳолатига кўра, 105 219 нафар беморда коронавирус аниқланган.

Ўтган беш ойдан ошиқ вақт мобайнида 28 037 нафар фуқаро касалликка чалинган. Ҳудудлар кесимида йил бошидан бери  касалланганлар кўрсаткичи қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 453 нафар,
  • Андижон вилоятида 564 нафар,
  • Бухоро вилоятида 494 нафар,
  • Жиззах вилоятида 542 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 444 нафар,
  • Навоий вилоятида 205 нафар,
  • Наманган вилоятида 454 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 2930 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 369 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 526 нафар,
  • Фарғона вилоятида 641 нафар,
  • Хоразм вилоятида 516 нафар,
  • Тошкент вилоятида 4088 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 15811 нафар нафар фуқарода коронавирус тасдиқланган.

Статистикага кўра, 2021 йил 1 январгача 75 244 нафар фуқаро коронавирусдан соғайган бўлса, 2021 йил 17 июнь ҳолатига кўра, 101 018 нафар бемор касалликдан тузалганини кўриш мумкин. Йил бошидан бери, ўтган беш ой ичида 25 774 нафар фуқаро инфекциядан фориғ бўлган.

Ҳудудлар кесимида йил бошидан бери коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 404 нафар,
  • Андижон вилоятида 535 нафар,
  • Бухоро вилоятида 442 нафар,
  • Жиззах вилоятида 494 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 361 нафар,
  • Навоий вилоятида 193 нафар,
  • Наманган вилоятида 479 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 2776 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 325 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 292 нафар,
  • Фарғона вилоятида 584 нафар,
  • Хоразм вилоятида 493 нафар,
  • Тошкент вилоятида 3598 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 14 798 нафар нафар фуқаро коронавирусдан тузалди.

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг