Ўзбекистонда 161 млрд сўмлик гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан чиқарилди (видео)
3-саҳифа
−
19 Ноябрь
2157Жорий йилнинг октябрь ойи давомида Ўзбекистонда 255 кг 420 гр гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан чиқарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг октябрь ойида ички ишлар органлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда республика миқёсида ўтказилган “Гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича долзарб ойлик” доирасида 1155 та ҳолат аниқланиб, 255 кг 420 гр гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан олиб ташланган.
Улардан 99 кг “марихуана”, 67 кг “героин”, 63 кг “гашиш”, 15 кг “синтетик”, 11 кг “опий” ва 691 гр кўкнори гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний тарқатилишининг олди олинган. Шунингдек, 824 минг 474 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланган ва уларни “закладка” усулида тарқатиб келаётган гуруҳлар фаолиятига чек қўйилган.
Бундан ташқари, ҳудудларда олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида 287 туп таркибида гиёҳвандлик моддаси бор ўсимликлар аниқланиб, йўқ қилинган. Муомаладан олинган ашёвий далилларнинг чакана нархи 161,4 млрд сўмни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган қарийб 65 кг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинганди.
LiveБарчаси