Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг 97 фоизи интернетдан фойдаланади
Жамият
−
15:10 220 1 дақиқа
Ўзбекистонда 10 ёш ва ундан катта аҳолининг 97,3 фоизи интернетдан фойдаланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь–август ойларида 10 ёш ва ундан катта аҳолининг интернетдан фойдаланувчилар улуши 97,3 фоизни ташкил этган. Мазкур кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 20,7 фоиз пунктга ошган.
Йиллар кесимида интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта аҳоли улуши қуйидагича бўлган:
2021 йил – 76,6 фоиз;
2022 йил – 83,9 фоиз;
2023 йил – 89 фоиз;
2024 йил – 93,3 фоиз;
2025 йил – 94,6 фоиз;
2026 йил январь–август – 97,3 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши 94,2 фоизни ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси