Ўзбекистонда 1 кило палов тайёрлаш қанчага тушади?
Бу қизиқ
−
06 Февраль 7440 1 дақиқа
1 килограмм (кг) палов тайёрлаш учун ҳудудлар кесимида энг юқори нарх Тошкент шаҳрига тўғри келади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Унга кўра, пойтахтда 1 кг палов тайёрлаш учун 116 128 сўм сарфлашга тўғри келади. Рейтингдаги энг арзон кўрсаткични 98 234 сўм нарх билан Қорақалпоғистон Республикаси эгаллаган.
Ҳудудлар бўйича нархлар кетма-кетлиги қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 98 234 сўм;
- Сирдарё вилояти – 104 256 сўм;
- Андижон вилояти – 106 160 сўм;
- Хоразм вилояти – 107 027 сўм;
- Бухоро вилояти – 107 931 сўм;
- Наманган вилояти – 108 617 сўм;
- Жиззах вилояти – 109 666 сўм;
- Навоий вилояти – 109 697 сўм;
- Сурхондарё вилояти – 111 624 сўм;
- Қашқадарё вилояти – 111 922 сўм;
- Тошкент вилояти – 112 607 сўм;
- Самарқанд вилояти – 112 930 сўм;
- Фарғона вилояти – 115 413 сўм;
- Тошкент шаҳри – 116 128 сўм.
Маълумот учун, юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган 1 кг паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси