Ўзбекистонда ҳокимликлар учун янги бинолар қурилади

Жамият

image

Ўзбекистонда туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий бинолар қурилади. Бу ҳақда “Жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органларини оптимал жойлаштириш орқали уларнинг бино ва иншоотлари ўрнида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги ҳукумат қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, Президентнинг “Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида” 2025 йил 1 апрелдаги қарорига мувофиқ:

  • тегишли туман (шаҳарлар)нинг 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурлари;
  • бир жойда оптимал жойлаштириладиган туман (шаҳар) маҳаллий бошқарув органлари рўйхати тасдиқланди.

Янги маъмурий бинолар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларнинг 1 ва 2-қаватлари устувор равишда савдо ва сервис фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда “Э-аукцион” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади.

Туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш доирасида:

  • буюртмачилар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари белгиланди;
  • бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.

Бунда янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини 2026 йил 1 декабрга қадар якунлаш белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳокимларнинг маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳокимлик бино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг