Самарқандда кўп қаватли бинога ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 28 июнь куни Самарқанддаги бинолардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 16:02 да Самарқанд шаҳри “Кўк масжид” МФЙ, Даҳбет кўчасида жойлашган бинолардан бирининг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 16:07 да етиб бориб, соат 16:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Сергели туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиққан эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг