Ўзбекистон Жанубий Кореяга йирик ҳисобда ютқазди

Спорт

image

Бугун, 14 март куни Австралия мезбонлигида ўтаётган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги чорак финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга 0:6 ҳисобида мағлубиятга учради.  

Жанубий кореялик қизлар дастлабки бўлимда икки бор ва иккинчи бўлимда тўрт бор Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Оқибатда Котрина Калбайте шогирдлари йирик 0:6 ҳисобида имкониятни қўлдан бой берди.

Ушбу учрашувга Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўйилган эди. Натижада Жанубий Корея аёллар терма жамоаси 2027 йилги Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалга тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритди. 

Эндиликда Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун чорак финалнинг бошқа бир жуфтлигида мағлуб бўлган иштирокчи билан кураш олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жанубий Корея Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг