Ўзбекистон-Ироқ ўйинига чипталар қолмадими?

Спорт

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 18 март куни футбол бўйича U-20 Осиё чемпионатининг финал ўйини бўлиб ўтади. Финалда мезбон – Ўзбекистон жамоаси Ироққа қарши майдонга чиқади. Бугун, 17 март куни “Бунёдкор” стадиони кассаларида ва махсус интернет платформасида ўйин учун чипталар сотуви бошланди.

Маълум бўлишича, айни пайтда “Бунёдкор” стадиони кассаси олдида билет учун катта тирбандлик ҳосил бўлган. Интернет платформасида эса аввалига чипта борлиги, лекин харид қилишнинг имконияти бўлмаётгани маълум бўлганди. Ҳозирга келиб эса платформада билет қолмагани кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатининг ярим финал ўйинларида ҳам билетлар билан боғлиқ бир қатор муаммолар юзага келганди. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон-Ироқ ўйини эртага, 18 март куни соат 19:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

чипта U-20

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг