Ўзбекистон жамоасининг Олимпиада лицензиялари сони яна биттага кўпайди
Спорт
−
02 Май
4189Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда старт олган лицензион Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлади. Гуруҳ машқида иштирок этган мезбонлар кўпкураш дастурида 69.95 балл жамғариб, олтин медаль билан бирга Париж-2024 йўлланмасини ҳам нақд қилди.
Беллашувларда иштирок этган Мумтоза Исҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Атальянц ва Амалия Мамедовадан иборат Ўзбекистон жамоаси 5 та ҳалқадаги чиқишда 36.60, 3 та тасма ва 2 та тўпдаги чиқишда эса 33.35 балл жамғаришга муваффақ бўлди.
Иккинчи ўрин Япония жамоасига насиб этган бўлса, қозоғистонлик қизлар кучли учликни якунлаб берди.
Ҳозирга келиб, Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензиялари сони 39 тага етди.
LiveБарчаси