Ўзбекистон яна Эрон билан ўйнайди
Спорт
−
15:40 1591 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларидаги FIFA кунлари доирасида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу азалий терма жамоалар ўртасидаги баҳс жорий йилнинг 24 сентябрь куни Фарғона вилоятидаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳам жаҳон чемпионатига бағишланган матбуот анжуманида Эрон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокаралар давом этаётганини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан сўнги 3 йилда 7 марта тўқнаш келган. Шуларнинг 2 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, Эрон эса 1 та учрашувда зафар қучган бўлса, қолган учрашувларда дуранг қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси