Ўзбекистон терма жамоаси октябрда Жанубий Корея билан ўйнайди
Sport
−
28 July 2320 1 minute
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг октябрь ойида Жанубий Корея миллий терма жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.
Манбага кўра, Фабио Каннаваро бошчилигидаги терма жамоа жорий йилнинг 6 октябрь куни Жанубий Корея миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув ўтказиладиган стадион ва бошланиш вақти кейинроқ маълум қилинади.
Мазкур баҳс FIFA’нинг 21 сентябрдан 6 октябргача давом этадиган навбатдаги халқаро ўйинлар ойнаси доирасида ташкил этилади.
Бу ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги 17-ўзаро учрашув бўлади. Жамоалар сўнгги марта 2018 йил ноябрь ойида Австралияда ўтказилган ўртоқлик ўйинида тўқнаш келган ва ўшанда Жанубий Корея 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Шу кунгача ўтказилган 16 та ўйинда Жанубий Корея 11 марта ғалаба қозонган, тўртта баҳс дуранг билан якунланган. Ўзбекистон эса рақибини фақат бир марта мағлуб эта олган.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея терма жамоаси ҳозирча бош мураббийсиз қолмоқда. Жамоанинг аввалги устози Хон Мён Бо 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин ўз лавозимини тарк этганди.
Live
All