Ўзбекистон яна бир давлат фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишга ёрдам беради
Жамият
−
19 Август 2021
13051Бугун, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов ва Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, суҳбат чоғида Швейцария фуқароларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Aфғонистондан эвакуация қилиш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Германия Афғонистондан ўз фуқароларини эвакуация қилишда Тошкент аэропортидан транзит йўлак сифатида фойдаланмоқда. Бугунгача юзлаб германияликлар, Европанинг бошқа давлатлари фуқаролари ва афғонлар эвакуация қилинди.
LiveБарчаси