Швейцария Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиш доирасида қўллаб-қувватлайди
Жамият
−
20 май 2019 4038 1 дақиқа
Тошкентда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Швейцария ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, Швейцария компаниялари ва банкларининг 25 дан ортиқ вакиллари иштирок этдилар. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази хабар тарқатди.
Ҳукуматлараро мулоқот доирасида товар айирбошлаш ҳажмининг ижобий динамикаси, мамлакатда Швейцария бизнесининг ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда Европа ишбилармон доираларининг Ўзбекистонда янги ғоялар ва ташаббусларни амалга оширишга қизиқиши тобора ортиб бораётгани қайд этилган.
Шу муносабат билан Швейцария ҳукумати Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиш доирасида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида банк секторида ҳамкорликни кучайтириш, қўшимча экспорт кредит линияларини очиш, сайёҳлик, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳасида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи икки томонлама битимлар имзоланди.

Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август