Тошкент маҳаллий аэропорти Афғонистондаги вазият сабаб ёпилиши маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент аэропортининг маҳаллий терминали номаълум муддатга ёпилгани, бу Афғонистондаги кескин вазият билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот билан чиқиб, Ўзбекистон Германияга Афғонистондаги фуқароларини эвакуация қилишга ёрдам беришини маълум қилди.

“Эришилган келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Германия Федератив Республикасига Aфғонистондан Германия фуқароларини, шунингдек Германиянинг Aфғонистондаги дипломатик миссиясига хизмат кўрсатувчи техник ходимлар – Aфғонистон фуқароларини эвакуация қилиш жараёнида техник кўмак кўрсатади”, дейилади ТИВ хабарида.

Вазирлик эвакуация қилинганларнинг барчаси Германияга кетгунга қадар аэропорт транзит ҳудудида бўлишини қўшимча қилган.

Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқотида Германия, Афғонистон ва Европа Иттифоқи фуқароларини Тошкент аэропортидан транзит сифатида фойдаланиш орқали эвакуация қилишни давом эттириш юзасидан келишувга эришилган.

Шу сабабдан Транспорт вазирлиги эвакуация тадбирларининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон томонидан алоҳида терминал ажратилди. Шу муносабат билан, ички ва халқаро рейсларнинг учиш/келиш жойида ва келиш/кетиш жадвалига вақтинчалик ўзгаришлар киритилиши мумкинлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 август куни Германия Қуролли Кучлари самолёти Қобулдан юзлаб инсонларни эвакуация қилиб, Тошкентга олиб келди. Улар орасида германияликлар, Европанинг бошқа давлатлари фуқаролари ва афғонлар бор. Эвакуация қилинганлар чартер рейси орқали Франкфуртга жўнаб кетади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг