Афғон қочқинлари ва европаликларни эвакуация қилган самолёт Тошкентга қўнди
Local
−
18 August 2021 29175 1 minute
Кеча, 17 август куни Германия Қуролли Кучларига тегишли Airbus A400M самолёти Афғонистондан Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа фуқароларини ҳамда бир қанча афғонларни олиб Тошкентга қўнди.
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, бу Қобулдан Тошкентга учган иккинчи эвакуация рейси бўлиб, унда 125 киши бўлган. Умумий ҳисобда Германия 260 кишини эвакуация қилган.

Қобулан Тошкентга олиб келинган одамлар эндиликда чартер рейслар орқали Франкфуртга юборилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер телефон орқали мулоқот қилганди. Суҳбат чоғида Афғонистондан Германия фуқароларини эвакуация қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ҳам давом эттирилиши алоҳида таъкидланган.

Live
All