Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо айланмаси 75 %га ўсди
Жамият
−
16 Октябрь 2019
4266Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 1,8 млрд АҚШ долларини ташкил қилган. Натижалар эса ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан кўрсатгичлар 75% фоизга ўсганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва ўртасида кечган учрашувда сўз борган.
Учрашув бугун, 16 октябрь куни “Корея Республикаси – Марказий Осиё” 12-ҳамкорлик форумида доирасида ўтган. Мазкур форумда иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва билан учрашди.
Вазирлар жорий йил 18-21 апрель кунлари Президент Мун Чже Иннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралари доирасида эришилган кўп қиррали келишувларни бажаришнинг боришини кўриб чиқдилар.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ўсувчан аҳамияти мамнуният билан қайд этилди.
Учрашувда қўшма инвестиция ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш механизмлари, “электрон ҳукумат”ни жорий этиш, ахборот-коммуникация технологиялари, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги жабҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
LiveБарчаси