Ўзбекистон ва Хитой виза тартибини енгиллаштирмоқчи
Олам
−
27 Сентябрь 2023
7486Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитой Халқ Республикаси транспорт вазири Ли Сяопен билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ўз расмий саҳифасида маълум қилди.
Хабарда айтилишича, учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилган.
“Вазирлар "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш, Андижон –Ўш – Иркештом – Қашғар мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш, халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга визаларни енгиллаштирилган тартибда бериш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликда янги транспорт коридорларини шакллантириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама қилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, учрашувда қатор вазифаларни амалга ошириш мақсадида икки давлат ишчи гуруҳлари иштирокида йиғилиш ўтказилиши келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси ҳам ХХР Раиси Си Цзиньпин билан виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги битимни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Машҳура Имомова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь