Қозоғистон ва Хитой визасиз режимга келишди
Олам
−
18 Май 2023
5444Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан 23 та ҳужжатни, шу жумладан, виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги битимни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбарининг Матбуот хизмати хабар берди.
Битимга мувофиқ, Қозоғистон ва Хитой фуқаролари давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан 30 календарь кундан кўп бўлмаган муддатни назарда тутади. Яъни 2 давлат фуқаролари 180 календарь куни ичида жами 90 календарь куни (30 кундан 3 марта) ушбу мамлакатларга визасиз бориши мумкин.
Шунингдек, имзоланган ҳужжатлар орасида давлат раҳбарларининг қўшма баёноти, ҳукуматлар ўртасида транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш тўғрисидаги меморандум, техник-иқтисодий ҳамкорликда ўзаро англашув меморандуми, индустриаллаштириш ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорлик режаси мавжуд.
Маълумот учун, айни дамда Марказий Осиё давлатлари Президентлари Хитойнинг Сиань шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш, “Марказий Осиё-Хитой” форматидаги саммитда иштирок этиш ҳамда Хитойнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашиш учун бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь