Ўзбекистон ва Германия Президентлари Кўксаройда дарахт экди

Жамият

image

Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, олий даражадаги Ўзбекистон – Германия музокаралари якунида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер дарахт экиш маросимида иштирок этган.

Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида экилган дарахт Ўзбекистон ва Германия халқлари ўртасида мустаҳкамланиб бораётган дўстлик, ишонч ва ўзаро англашув ришталарининг рамзига айланиб, икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқич бошланганининг тимсоли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франк-Вальтер Штайнмайер рафиқаси билан Ўзбекистонга келгани ва Кўксарой қароргоҳида уни кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайернинг тор доирада ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди ва музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнот қабул қилиниб, кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилиш тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайер Кўксарой Фахрий меҳмонлар хиёбони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг