Ўзбекистон ўтган йили Амударёдан қанча сув “ичгани” маълум бўлди
Жамият
−
16 Февраль
7428Ўзбекистон 2023 йилда Амударё сувининг 18,3 километр кубидан фойдаланган. Бу ҳақда "Метеожурнал" хабар берди.
Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси илмий-ахборот маркази маълумотларида келтирилишича, 2023 йилда Амударё Афғонистонни ҳисобга олмаганда, учта давлатга жами 47,58 куб километр сув берган.
Амударё сувидан энг кўп фойдаланган Туркманистон бўлиб, улар дарё сувининг 42 фоизини ишлатган. Бу дарёнинг деярли 20 километр куб суви демакдир.
Кейинги ўринда Ўзбекистон бўлиб, дарё сувининг 38,4 фоизидан фойдаланган (18,3 километр куб атрофида). Тожикистон ҳисобига 19,8 фоиз сув тўғри келади (9,4 километр кубдан ортиқ).
Афғонистон бўйича маълумотлар мавжуд эмас, лекин сув олиш бўйича у қандай бўлишидан қатъий назар, Афғонистон ҳеч бўлмаганда ҳозирча рўйхатда 4-ўринни эгаллаб турибди.
Нашрга кўра, Туркманистон сувдан самарасиз фойдаланаётган давлатлар орасида етакчидир. Расмий аҳоли маълумотларидан келиб чиқилса, Туркманистонда 2023 йилда Амударёдан сув олиш аҳоли жон бошига 6741,7 метр кубни ташкил қилган.
Ойлар кесимида ҳам Туркманистон Амударёдан энг кўп фойдаланувчи бўлган. Фақат февраль, март ва июль ойларида Ўзбекистон Туркманистонга нисбатан Амударёдан кўпроқ сув олган.
LiveБарчаси