Ўзбекистон-Уругвай учрашувининг вақти маълум бўлди
Спорт
−
13 Сентябрь 17186 1 дақиқа
Аввалроқ, FIFA Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекитон миллий терма жамоаси жорий йилнинг октябрь ойида Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар берилган эди. Ушбу учрашувнинг вақти ва қайси стадионда ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 12 сентябрь куни Малайзияда мазкур ўйинга доир ташкилий масалалар бўйича жамоалар иштирокида учрашув ўтказилган. Унга кўра, ўйин жорий йилнинг 13 октябрь санаси, Тошкент вақти билан соат 17:45 (маҳаллий 20:45) да ўтказилиши маълум бўлди. Учрашув “Hang Jebat” стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Уругвай миллий терма жамоалари илк бор 2018 йилда Монтевидеодаги "Эстадио Cентенарио" стадионида ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. Ушбу беллашувда Ўзбекистон МТЖ 3:0 ҳисобида ютқазган. Қайд этиш жоиз, ўша ўйинда ўзбекистонликлар бош мураббийи лавозимини вақтинчалик Тимур Кападзе эгаллаб турган эди.
Иккинчи беллашув эса 2019 йилда “China Cup” ўртоқлик турнири доираси бўлиб ўтган. Ўша ўйинда ҳам уругвайликлар Ўзбекистон МТЖ дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритган.
Live
Барчаси