Ўзбекистон октябрда Уругвай билан ўйнайди

Спорт

image

FIFA Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвай миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, ўртоқлик учрашуви жорий йилнинг 13 октябрь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Уругвай миллий терма жамоалари илк бор 2018 йилда Монтевидеодаги "Эстадио Cентенарио" стадионда ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. Ушбу беллашувда Ўзбекистон МТЖ 3:0 ҳисобида ютқазган. Қайд этиш жоиз, ўша ўйинда ўзбекистонликлар бош мураббийи лавозимини вақтинчалик Тимур Кападзе эгаллаб турган эди.

Иккинчи беллашув эса 2019 йилда “China Cup” ўртоқлик турнири доираси бўлиб ўтган. Ўша ўйинда ҳам уругвайликлар Ўзбекистон МТЖ дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритган.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг