Ўзбекистоннинг Уммонга қарши асосий таркиби эълон қилинди

Спорт

image

Бугун, 30 август куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида CAFA Nations Cup 2025 мусобақаси А гуруҳи доирасида Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари ўзаро куч синашади. Ушбу учрашувда майдонга тушадиган Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби маълум бўлди.

Маълумот учун, жамоалар шу пайтгача 3 марта майдонга тушган. 2014 йилда бўлиб ўтган икки ўртоқлик ўйинида Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳар иккала баҳсда ҳам 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Кейинчалик, 2019 йил Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Эктор Купер қўл остидаги Ўзбекистон термаси гуруҳ босқичида Уммон устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Шундай қилиб, ҳозирча умумий натижа 2:1 ҳисобида Уммон фойдасига.

Айни вақтдаги терма жамоалар бош мураббийлари Тимур Кападзе ва Карлуш Кейруш мураббий сифатида бир марта ўзаро тўқнаш келган. Улар 2018 йилги Эрон ва Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида терма жамоаларнинг бош мураббийи ҳисобланарди. Учрашувда 1-0 ҳисобида Карлуш Кейруш шогирдлари ғалаба қозонган.

Айни дамда FIFA рейтингида Ўзбекистон 55-ўринни, Уммон эса 79-поғонани эгаллаб турибди.

Учрашув соат 19:30да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Уммон CAFA Nations Cup

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг