Ўзбекистон учун Пара Осиё ўйинлари ниҳоясига етди

Спорт

image

Бугун, 28 октябрь куни Хитойда бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 7 та медални қўлга киритди. Шу тариқа Ўзбекистон Пара Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади. 

Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида T12 классида 400 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган Ёқутхон Холбекова якунда делегация ҳисобига бронза медални қўшиб қўйди.

Пара академик эшкак эшиш бўйича PR1 M1X йўналишида мамлакат шарафини ҳимоя қилган Холмурод Эгамбердиев барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.

Пара академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида яккалик баҳсларида иштирок этган Муҳайё Абдусатторова якунда делегация ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.

Пара академик эшкак эшиш бўйича аралаш жуфтлик баҳсларида иштирок этган Отабек Қўчқоров ва Гулчирой Эсонбоева жуфтлиги кумуш медалга сазовор бўлди.

Шунингдек, пара академик эшкак эшиш бўйича тўрт кишилик қайиқда ўтказилган баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон вакиллари бронза медални қўлга киритди.

Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F41 классида диск улоқтириш баҳсларида қатнашган Мадина Мухторова 19.55 метр натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.

Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида T11 классида 400 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган Асила Мирзаёрова 1:01:37 дақиқа натижа билан бронза медални эгасига айланди. Таъкидлаш лозимки, бу унинг жорий Пара Осиё ўйинларидаги учинчи медали ҳисобланади.

Шу тариқа Ўзбекистон учун Пара Осиё ўйинлари ниҳоясига етди. Ўзбекистонлик пара спортчилар умумий ҳисобда 79 та медални қўлга киритди. Улардан 25 таси олтин, 24 таси кумуш ва 30 таси эса бронза медаль бўлди. Ўзбекистон ушбу ўйинни 8-ўринда якунлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Пара Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг