Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги рақиблари аниқ бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Япониянинг Айчи ва Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтадиган ХХ Осиё ўйинлари футбол мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “С” гуруҳидан жой олди.

Қуръа натижаларига кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “С” гуруҳидан жой олди.

“С” гуруҳи:

  • Вьетнам
  • Ўзбекистон
  • Филиппин
  • Қувайт

Қуръа олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иккинчи саватдан ўрин олган эди. ХХ Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини нафақат U-23 эркаклар терма жамоаси, балки аёллар миллий терма жамоаси ҳам ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2023 йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган XIX Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг