Ўзбекистон тўртинчи бор Қирғизистонга гуманитар ёрдам жўнатди
Олам
−
06 Июль 2020
5709Ўзбекистон Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш учун яна 8 тонна гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати Матбуот хизмати хабар қилди.
Расмий маълумотларга кўра, икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларга биноан юборилган гуманитар ёрдамга кислородли концентратлар (50 тўплам) ва инвазив бўлмаган ўпкани механик шамоллатиш аппарати (100 дона) киради.
Қирғизистон ҳукумати ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.
Бу Ўзбекистоннинг жорий йил март ойидан бошлаб қўшни Қирғизистонга коронавирусга қарши кураш доирасида юборган учинчи инсонпарварлик ёрдамидир. Айни пайтда Қирғизистон ҳам Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборган.
6 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлар сони 7 691 кишига етган, 92 нафар бемор инфекциядан зарарланиш оқибатида вафот этган.
LiveБарчаси