Ўзбекистонга Туркиянинг бир вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш тақиқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 февралидан бошлаб Туркиянинг Бурса ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига помидор ва қалампир уруғликлари экспорти учун вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси маълум қилди.

Бунга сабаб, мазкур ҳудудда жойлашган BURSA TOHUMCULUK ZIRAAT VE TIC.A.S. корхонасидан Ўзбекистон Республикасига келтирилган 85 кг помидор уруғлигида “Помидор жигарранг бужмайиш вируси” (Tomato brown rugouse fruit virus) аниқланди.

Ҳолат юзасидан 11 февралда Ўзбекистон Республикасига карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда белгиланган фитосанитария талаблари бузилганлиги тўғрисидаги нотификация (хабарнома) Туркия давлатининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилотига юборилди.

Бугунги кунга қадар Туркиянинг ваколатли органидан “Ўздавкарантин” инспекциясига жавоб хати келиб тушмаган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда етиштирилган помидорларда айнан шу вирус аниқлангани сабабли Россияга маҳсулот олиб кириш тақиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркия помидор

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг