Ўзбекистон Тожикистон шимолига табиий газ етказиб беришни тиклади
Олам
−
24 Декабрь 2020
6045Кеча, 23 декабрдан Ўзбекистон Тожикистон шимолига табиий газ етказиб беришни тиклади. Бу ҳақда “Сугдиёнгаз” компанияси вакиллари Хўжанд шаҳридаги маросим вақтида айтиб ўтган.
Компания раҳбари Абдуҳаким Сўфиев Ўзбекистон ҳар 1000 куб метр табиий газни 130 доллардан етказиб бераётганини маълум қилган.
“10 йил олдин биз ўзбек газининг ҳар минг куб метрини 340-360 доллардан сотиб олишга мажбур эдик”, деган Сўфиев.
Айни вақтда Хўжандда аҳолининг катта қисми ҳар литри 4 сомон турувчи суюлтирилган газдан фойдаланишга мажбур. Аммо марказлашган газ таъминоти тикланганидан кейин улар икки баравар кам пул тўлаши керак бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказишни 2012 йилда тўхттаган. 2011 йил охирида Тожикистон ҳар минг куб метр ўзбек газини 370 доллардан сотиб олган. Кейинроқ 2018 йилда табиий газ етказиб бериш тикланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 декабрь куни қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев газ экспортини қисқартириб, аввало аҳоли эҳтиёжларини қондириш юзасидан кўрсатма берганди.
LiveБарчаси