Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Исроил элчиси билан учрашди
Жамият
−
07 Октябрь 2023
7283Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Исроил элчиси Зехавит Бен Хиллел билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатларини янада ривожлантиришнинг ҳолати ва устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, хусусан, Ўзбекистон ва Исроил Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий жиҳатлар кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, 5 октябр куни Ўзбекистоннинг янги элчиси Жаҳонгир Аминов Исроилга ташриф буюрди. У 2020-2023 йилларда мамлакат элчихонасини бошқарган Феруза Маҳмудова ўрнини эгаллади.
LiveБарчаси