Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси тайинланди

Жамият

image

Жаҳонгир Давлатович Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. Тегишли қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан қабул қилинди

Бугун, 5 октябрь куни  Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зехавит Бен-Гилель ўзининг Х даги саҳифасида Аминовга муваффақият тилади. 

“Жаҳонгир Аминовга Ўзбекистоннинг янги элчиси лавозимини эгаллаш учун Исроилга жўнаб кетишида омад тилаймиз. Унинг тажрибаси Исроил-Ўзбекистон ўртасидаги яхши, доимо ривожланиб бораётган муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтиришга ёрдам бериши шубҳасиз”, деб ёзган элчи.

Маълумот учун, Жаҳонгир Аминов бунгача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасининг Хорижий инвестициялар ва молиявий-техник ёрдам воситаларини жалб қилиш бошқармаси бошлиғи, ТИВнинг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистоннинг Исроилдаги  элчиси Феруза Маҳмудова ушбу мамлакатдаги ўз миссиясини якунлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон элчи Исроил Жаҳонгир Аминов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made