Ўзбекистон ТИВ Покистондаги терактга муносабат билдирди
Жамият
−
31 Июль 2023
4654Кеча, 30 июль куни Покистонда “Ислом уламолари кенгаши” партиясининг қурултойида портлаш содир бўлганди. Оқибатда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамдардлик билдирди.
“Покистоннинг Бажаур ҳудудидаги сиёсий қурултойда содир бўлган террорчилик ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлганидан чуқур қайғудамиз. Қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз. Бу оғир дамларда биродар Покистон билан биргамиз”, дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, ҳужум Афғонистон билан чегара яқинидаги Хар шаҳрида содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг айтишича, худкуш террорчи исломий партия қурултойига портловчи моддалар олиб келган ва уни партия аъзолари сўзлайдиган саҳна ёнида портлатган. Гувоҳлар портлаш вақтида конгрессда 500 га яқин одам бўлганини айтган.
Маълумот учун, 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Покистонда терактлар сони 79 фоизга ошган – олти ой ичида мамлакатда 271 та теракт содир этилган, бунинг оқибатида 389 киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь