Ўзбекистон терма жамоаси яна бир жиддий йўқотишга учради
Спорт
−
19 Март
28548Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Шерзод Насруллаев терма жамоа сафида Қирғизистонга қарши Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида майдонга тушмайди. “Asiasport” хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчи жароҳат олган ва шунинг учун ҳам жамоага Ҳожимат Эркинов чақирилган. Шунингдек, Остон Ўруновнинг ўйинда майдонга тушиши ҳамон сўроқ остида.
“Шу тариқа, “Рубин”да жуда кам ўйин амалиётига эга бўлган Ашурматов ва “Насаф” аъзоси Ғолиб Ғайбуллаев ҳимоя марказида Ҳусановга ёрдам бериш учун майдонга тушади. Назарий жиҳатдан учинчи марказий ҳимоячи сифатида Сайфиевдан фойдаланиш мумкин бўларди, лекин катта эҳтимол билан у Насруллаев ўрнига чап қанотда ўйнайди. Ўрунов позициясида эса Кападзенинг танлов имкониятлари бисёр”, дейилади манба хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши оқ либосда ҳаракатланиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси