Ўзбекистон терма жамоаси Қувайтга қарши ўйнайди 

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Қувайт миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Қувайт футбол ассоциацияси хабар берди.

Маълум қилинишича, ўйин 9 октябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти ва қайси стадионда бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум. 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси бугунга қадар Қувайтга қарши 5 марта майдонга тушган. Ушбу ўйинларнинг 3 тасида ғалаба қозонган, 2 ўйинда эса имкониятни бой берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекитон миллий терма жамоаси жорий йилнинг октябрь ойида Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг