Ўзбекистон тарихда илк бор ХМТнинг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди
Жамият
−
07 Июнь
4717Женевада Халқаро меҳнат ташкилотининг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайлов бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Европа ҳудудидан энг кўп овоз тўплаб, тарихда илк маротаба Кенгаш аъзолигига сайланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг ушбу Кенгаш аъзолигига сайланиши меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва ғояларини халқаро миқёсга олиб чиқиши мумкин бўлади.
"Эндиликда мамлакатимиз илғор хорижий тажрибаларни шакллантиришда фаол иштирок этиш юзасидан зарур имкониятларга эга бўлади", дейилади хабарда.
Ўз ўрнида, ХМТнинг миллий ҳамкорлари – аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашадиган тизим масъуллари, касаба уюшмалари ходимлари ҳамда иш берувчилардан муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш борасидаги ишларда янада фаоллашиш талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси таркибига сайланганди.
LiveБарчаси