Ўзбекистон сўнгги 8 йил ичидаги энг яхши натижани қайд этди
Спорт
−
06 Декабрь 2023
8308Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) гуруҳ босқичи ўйинлари якунлангач Ўзбекистон ОФК рейтингидаги ўзининг охирги 8 йилликдаги энг яхши натижасига эришди.
6-тур давомида Ўзбекистоннинг 4 та жамоаси мусобақа гуруҳ босқичида 24 та ўйин ўтказди. 6-турдаги натижалардан кейин Ўзбекистоннинг баллари 2,5 тага кўпайди. Натижада Ўзбекистоннинг 2023 йил якунларига кўра баллари 10,750 га етди.
2022 йилда ўзбек клубларининг йиғган баллари 10,057 ни ташкил қилганди. Охирги 6 йил ичида Ўзбекистоннинг рейтингдаги баллари 10 дан ҳам ошмаган.
Шундай қилиб, бу борада Ўзбекистон ОФК рейтингини 5-ўринни эгаллаб турибди. БАА,Эрон,Қатар ва Саудия Арабистони рейтингнинг юқори тўртлигини банд этган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь