Ўзбекистон шарқида зилзила содир бўлди
Олам
−
28 Апрель 2022
8668Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 28 апрель куни соат 03:28 да (27.04.2022 йил, Гринвич бўйича 22:28 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила эпимаркази Андижон вилояти, Хонобод туманида. Зилзила координаталари: 40,79 градус шимолий кенглик; 73,06 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 327 км жанубий-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
• Хонобод туманида 4 балл, 2 км.
• Қўргонтепа туманида 3 балл, 16 км.
• Жалақудуқ туманида 2 балл, 37 км.
• Хўжаобод туманида 2 балл, 44 км.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023