Ўзбекистон Россиянинг транспорт лойиҳаларига қўшилишга тайёрлигини олқишлади

Жамият

image

Ўзбекистон Россия Федерациясининг транспорт лойиҳаларини амалга оширишга, хусусан, Покистон ва Хитойга янги темир йўл коридорларини қуришга қўшилишга тайёрлигини олқишлайди. Бу ҳақда бугун, 14 октябрь куни “Марказий Осиё – Россия” саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС. 

“Россия Федерациясининг Покистон ва Хитойга янги темир йўл коридорларини қуриш каби стратегик лойиҳаларни амалга оширишга қўшилишга тайёрлигини мамнуният билан қабул қиламан”, деган Президент Мирзиёев.

Унинг фикрича, транспорт-коммуникация алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамкорликнинг энг муҳим йўналиши ҳисобланади. 

Ўзбекистон раҳбари минтақа давлатларидан озиқ-овқат маҳсулотларини пировард истеъмолчига жадал етказиб беришни таъминлашга қаратилган “Агроэкспресс” лойиҳасини янада амалга оширишга эътибор қаратди.  

“Ушбу лойиҳа озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади”, деган Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

456

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг