Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи – Кремль

Жамият

image

Россия ва Ўзбекистон Президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, энергетика соҳасида ҳам кучайтириш ниятида. Бу ҳақда давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти чоғида муҳокама қилинди, деб хабар қилди бугун, 4 январь куни Кремль матбуот хизмати. 

“Россия-Ўзбекистон иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, турли соҳаларда, жумладан, энергетика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга икки томоннинг интилиши тасдиқланди”, дейилади Россия Федерацияси Президенти матбуот хизмати хабарида. 

Кремлнинг қўшимча қилишича, Мирзиёев 2022 йил 26-27-декабрь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви чоғида кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирган. 

3 январь куни Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали гаплашди ва у билан икки мамлакат ўртасидаги қатор долзарб йўналишлар, жумладан, ёқилғи-энергетика комплекси бўйича амалий ҳамкорликни ҳам муҳокама қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин ҳафта дайжести

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг