Ўзбекистон пандемия шароитида экспорт ва импортдан қанча маблағ бой бергани айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ички маҳсулотнинг кескин тушиб кетиши олди олинган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан реал ўсиш 0,2 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Тимур Ишметовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этган Давлат буджетининг 2020 йилнинг 1-ярим йиллигидаги ижроси юзасидан маърузасида сўз боради. 

Қайд этилишича, январь – июнь ойларида мамлакатда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳаси 2,8 фоизга, қурилиш соҳаси 7,3 фоизга ўсган бўлса, саноат соҳасида ишлаб чиқариш 1,9 фоизга, хизматлар ҳажми 0,7 фоизга пасайган. 

Ушбу даврда саноат тармоғида қайта ишлаш саноатида 2,2 фоизга ижобий ўсиш таъминланган бўлиб, бунда асосан тўқимачилик саноатида 7,7 фоизга, озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатида 4,2 фоизга, металлургия саноати 3,8 фоиз ўсиш кузатилган.

Қазиш саноатида ишлаб чиқариш ҳажми эса 20,1 фоизга, шундан газ қазиб олиш (кўмир, лигнит ва нефть билан бирга) 23,5 фоизга қисқарганини кўриш мумкин. 

Хусусан, Карантин даврида етказиб бериш занжиридаги узилишлар сабабли апрель ойида саноат тармоқлари ишлаб чиқариш хажми 26,9 фоизга, шундан қазиб олиш саноати – 33 фоизга, қайта ишлаш саноати – 28,9 фоизга қисқарган.

Биринчи ярим йилликда хизматлар соҳасида алоқа хизматларининг 15,1 фоизи ва молиявий хизматларда нинг 35,9 фоиз ўсиши кузатилган бўлса, транспортда 9,1 фоизга, яшаш ва овқатланиш хизматларида 17,1 фоизга пасайиши кузатилган.

Жорий этилган карантин чоралари ва чегараларининг ёпилиши натижасида жорий йилнинг апрель ойининг ўзида пуллик хизматлар 37,5 фоизга, шундан, умумий овқатланиш хизматлари – 66,6 фоизга, транспорт хизматлари – 55,8 фоизга қисқарган.

Маълумки, Ўзбекистон 16 мартдан эълон қилинган карантин чекловлари сабаб авиапарвозлар, метрополитен, шаҳарлараро ва ички транспорт харакатлари тўхтади. Ишметовнинг маърузасида жорий йилнинг май ойидан бошлаб карантин чоралари юмшатилиши ҳамда ўз вақтида инқирозга қарши иқтисодий тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида иқтисодиёт тармоқларида жонланиш кузатилгани қайд этилади.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида инфляция даражаси иқтисодиётда умумий талабнинг пасайиши натижасида прогноз (5,6-4,6 фоиз)га нисбатан паст бўлган ва 4,6 фоизни ташкил этган. 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу кўрсаткич 5,6 фоизни ташкил этган эди.

2020 йилнинг январь - июнь ойларида асосий капиталга инвестициялар ҳажми 84 трлн 800 млрд сўмни ёки Ялпи ички маҳсулотга нисбатан 33,2 фоизни ташкил этгани айтилади. 

Чегараларнинг ёпилиши ва глобал маҳсулот айрибошлаш занжирининг узилиши натижасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,2 фоизга (3,5 млрд АҚШ долларга) камайган ва 15,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Бунда экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,6 фоизга ёки 6,3 млрд АҚШ долларига ва импорт ҳажми 15 фоизга ёки 9,6 млрд АҚШ долларга камайганини кўриш мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тимур Ишметов

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг