Тимур Ишметов Афғонистон Марказий банкининг “каттаси” билан учрашди
Жамият
−
23 Февраль
5847Афғонистон Марказий банкининг (Da Afghanistan Bank) президенти Нур Аҳмад Оға бугун, 22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Марказий банкининг раиси Тимур Ишметов билан учрашди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берди.
Учрашувда Нур Аҳмад Оға Ўзбекистон билан банк соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини янада ошириш учун замин яратиши мумкинлигини айтди.
Шунингдек, учрашув давомида томонлар банк ўтказмаларини осонлаштириш, салоҳиятни ошириш, савдо операцияларида икки мамлакат миллий валюталаридан фойдаланиш, уланиш ва тўлов тизимларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг бош вазир ўринбосари Мулло Абдулғани Бародар раҳбарлигидаги делегация кеча, 22 февраль куни Қобулдан Тошкентга йўл олганди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Ўзбекистондаги “Толибон” элчиси Шайх Абдуғаффор Баҳр кутиб олганди. Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов “Толибон” бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдулғани Бародар билан учрашиб, ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашганди. Шунингдек, Бародар Афғонистон томонидан Ўзбекистонга нисбатан ҳеч қандай таҳдид қилинмаслигини айтди.
LiveБарчаси