Тимур Ишметов Марказий банкнинг янги раиси бўлади
Жамият
−
14:40
6099Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Маълум қилди.
Ишметов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2000 йилда Тошкент Молия Институтини тамомлаган. 2005 йилда Бирмингҳам университети (Буюк Британия)ни тугатган. 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги – молиячи (банк ва кредит), ҳуқуқшунос.
У 2020 йилнинг феврали 2022 йил декабригача Ўзбекистон молия вазири лавозимида ишлаган. 2022 йил декабрдан бери Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилганди. Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
LiveБарчаси