Расман: Марказий банк раиси лавозимидан озод этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

У 2017 йилдан бери шу лавозимда ишлаб келаётган эди. Мамаризо Нурмуродов нима сабабдан лавозимидан озод этилаётгани ҳозирча маълум эмас.

Маълумот учун, Мамаризо Нурмуродов 1960 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумот олий, 1977 йили Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йили Ленинград иқтисодиёт-молия институтини тамомлаган. 1982-1985 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланган. 1985-1988 йилларда Москва молия институтида иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олган.

1989-1993 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти ва Тошкент молия институтида доцент лавозимларида ишлаган. 1993-2000 йилларда Илмий тадқиқотлар маркази директори, бошқарув раиси ўринбосари, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазири, 2004-2006 йилларда Самарқанд вилоятини ҳокими сифатида фаолият юритган. 2006-2017 йилларда Марказий банк раиси маслаҳатчиси бўлган. 2017 йилдан ҳозиргача эса у Марказий банк раиси лавозимида ишлаб келаётганди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мамаризо Нурмуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг