Марказий банкка раис тайинланди
Жамият
−
28 Май 2022
13562Олий Мажлис Сенатининг бугун, 28 май куни бўлиб ўтаётган 26-ялпи мажлисида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродовнинг 5 йиллик ваколат муддати тугаши муносабати билан МБ раисини тайинлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Мамаризо Нурмуродовни Марказий банк раиси лавозимига яна беш йилга тайинлаш бўйича Сенатга тақдимнома киритилган.
Ялпи мажлисда Сенат раиси Танзила Норбоева сенаторларга юзланиб, Марказий банк раисига савол ва таклифлар бериш мумкинлигини айтди. Барча сенаторлар бир овоздан ўтган беш йилда Марказий банкни бошқарган ва янги беш йиллик учун даъвогарлик қилаётган 62 яшар Нурмуродовни саволга тутиш имкониятини рад этди.
Мамаризо Нурмуродов номзоди Марказий банк раислигига бетарафлар ва қаршиларсиз бир овоздан маъқулланди. Норбоева унга сермашаққат фаолиятида омад тилаб, яна бир бор Президентнинг ишончига сазовор бўлгани билан табриклади.
Маълумот учун, Мамаризо Нурмуродов 1960 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1977 йили Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йили Ленинград иқтисодиёт-молия институтини тамомлаган.
LiveБарчаси