Президент Администрацияси 12 йиллик пахта бойкоти олинганига муносабат билдирди
Жамият
−
11 Март 2022
10588Аввалроқ, “Cotton Campaign” коалицияси Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур қарор юзасидан Ўзбекистон Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов муносабат билдирди.
“Биз “Cotton Campaign” халқаро коалициясининг Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлаймиз”, дейди Асадов.
Қайд этилишича, 12 йилдан ортиқ амал қилган бойкот мамлакатда 2021 йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан бекор қилинган.
“Бундан илгарироқ Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон пахтачилигида тизимли болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга чек қўйилганини эътироф этди. Буларнинг барчаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бундан буён ҳам қатъий давом эттирилиши ва улар ортга қайтмаслигидан далолатдир”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Cotton Campaign” дастлаб 2009 йилда ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро меҳнат ташкилоти мониторинг гуруҳи 2021 йилдаги пахта терими мавсумида Ўзбекистонда тизимли мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати кузатилмаганини эълон қилганди. Ташкилот 11 минг теримчи билан суҳбатлашиб, шундай хулосага келган.
LiveБарчаси