Ўзбекистон Осиё ўйинларида нечта спортчи билан қатнашиши маълум бўлди
Sport
−
11:48 770 2 minutes
2026 йилда Японияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 396 нафар спортчи билан қатнашади. Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон барча мамлакатлар орасида иштирокчилар сони бўйича 11-ўринни эгаллади.
2026 йилги Осиё ўйинларида делегациялар таркиби бўйича энг кўп спортчи билан иштирок этаётган 11 та давлат қуйидагича:
- Япония – 931 нафар спортчи
- Хитой – 815 нафар
- Жанубий Корея – 791 нафар
- Таиланд – 694 нафар
- Гонконг – 581 нафар
- Қозоғистон – 558 нафар
- Ҳиндистон – 504 нафар
- Тайвань – 481 нафар
- Филиппин – 452 нафар
- Индонезия – 436 нафар
- Ўзбекистон – 396 нафар.
2023 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган сўнгги ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 370 нафар спортчи спортчи билан иштирок этган. Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза – жами 71 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаган.
Ҳукумат қарорига кўра, 2023 йилги ёзги Осиё ўйинларида олтин медальни қўлга киритган спортчилар 10 минг АҚШ доллари, кумуш медаль соҳиби бўлганлар 5 минг доллар, бронза медаль соҳиблари эса 2,5 минг доллар миқдорида пул мукофоти билан тақдирланган эди.
Маълумот учун, 2026 йилги Осиё ўйинлари Япониянинг Айти префектураси ва Нагоя шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг расмий очилиш маросими бугун, 19 сентябрь кунига, ёпилиш маросими эса 4 октябрга белгиланган. Бироқ мусобақа регламентига кўра, айрим жамоавий спорт турларидаги дастлабки учрашувлар расмий очилиш маросимидан олдин – 10 сентябрдан бошланган.