Ўзбекистон Осиё кубогининг плей-офф босқичига йўл олди

Спорт

image

Бугун, 1 февраль куни футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги гуруҳ босқичидаги 3-учрашувини ўтказди. Нодир Элибоеев шогирдлари мазкур баҳсда Япония терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувда ҳисобни дастлаб Шаҳрам Фахриддинов очган бўлса, шундан сўнг кунчиқар юрт вакиллари икки бор жавоб голини киритишга муваффақ бўлишди.

Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 1:2 ҳисобида Японияга мағлуб бўлди. Шу тариқа, Нодир Элибоеев шогирдлари Осиё кубогининг “C” гуруҳида 4 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади.

Маълумот учун, Индонезия мезбонлигида ўтаётган Осиё кубогининг “C” гуруҳида Япония терма жамоаси 9 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олди. Ўзбекистон эса 4 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритиб, чорак финал босқичига йўлланмани таъминлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги плей-офф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг