Ўзбекистон олтин-валюта захираси 2 млрд долларга кўпайди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 34 млрд 904 млн долларни (декабрь ойида 32,9 млрд доллар) ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк статистикасида маълум қилинган.

Деярли барча активлар олтин (20 млрд 216,7 млн доллар) ва чет эл валюталари (14 млрд 303,9 млн доллар) кўринишида сақланмоқда. 

Декабрь ойида олтин ҳажми 0,3 млн унцияга кўпайган. Ҳозирда захирада мавжуд олтиннинг соф ҳажми 10,7 млн унцияга тенг. Олтин захираларининг қиймати бир ой давомида 1 млрд 761 млн долларга кўпайган.

Олтин-валюта захиралари мамлакат учун “ҳимоя ёстиқчаси” ҳисобланади. Халқаро ташкилотлар ривожланаётган давлатларга 3 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захираларни сақлашни тавсия қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк олтин-валюта захира

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг