Ўзбекистон олтин ишлаб чиқариш бўйича топ ўнталикка кирди
Олам
−
14 Ноябрь
4369Ўзбекистон 2023 йил якунларига кўра, дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар орасида 10-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “World Gold Council” хабар берди.
Ҳисоботда келтирилишича, 12 ой давомида Ўзбекистонда 119,6 тонна қимматбаҳо металл ишлаб чиқарилган. 2023 йилда Россия энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар орасида иккинчи ўринни эгаллаган. Россия 321,8 тонна қимматбаҳо металл ишлаб чиқарган ва Хитойдан (378,2 тонна) кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Учинчи ўринда эса 293,8 тонна кўрсаткич билан Австралия қайд этилган.
Олтин ишлаб чиқарувчиларнинг етакчи ўнталигига Канада (191,9 тонна), АҚШ (166,7 тонна), Гана (135,1 тонна), Индонезия (132,5 тонна), Перу (128,8 тонна) ва Мексика (126,6 тонна) ҳам кирган.
Бундан ташқари, ўтган йил натижаларига кўра, Швейцария олтин ва унинг ҳосилалари экспорти бўйича биринчи бўлди. Қимматбаҳо металлни хорижда сотишдан бу мамлакат 107,2 миллиард доллар даромад олган. Иккинчи ўринда – Буюк Британия (65,3 миллиард доллар), учинчи ўринда –Хитой (44,4 миллиард доллар).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг июнь ойида 9 тонна, июлда эса 9,6 тонна олтин сотиб олиб, олтин захираларини 375 тоннага етказганди. Унга кўра, июль ойида Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган давлатлар қаторида иккинчи ўринни эгаллаганди.
LiveБарчаси